Иш вақтида вафот этган «электросет» ходими учун 340 млн сўм унинг оиласига тўлиқ ундириб берилди

Иш вақтида вафот этган «электросет» ходими учун 340 млн сўм унинг оиласига тўлиқ ундириб берилди

Тошкент вилоятида вафот этган ходим учун тўланмаётган 340 млн сўм тўлиқ ундириб берилди. Бу ҳақда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Бекобод шаҳар электр тармоқлари корхонаси ходими Бунёд Мирбобоев 2023 йил 12 март куни электр ускуналарида ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса туфайли вафот этган.

Корхона унинг оила аъзоларига тўланиши лозим бўлган 340 миллион сўм миқдоридаги зарар пулларини 1 йилдан ортиқ вақт давомида тўламай келган. Давлат меҳнат инспекцияси аралашуви билан ушбу сумма марҳумнинг оила аъзоларига корхонадан тўлиқ ундириб берилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!