"Ипак йўли" банки жавобгарликка тортилгани ҳақидаги хабарга расмий муносабат билдирди

"Ипак йўли" банки жавобгарликка тортилгани ҳақидаги хабарга расмий муносабат билдирди

Аввалроқ сайтимизда Ипак йўли банки жавобгарликка тортилгани ҳақида хабар берган эдик. Банк бу хабарга расмий муносабат билдирди.

"ИПАК ЙЎЛИ БАНКИ яқинда мижозларимиз учун маълумотларнинг мавжудлиги, хусусан, депозит маҳсулоти масаласи бўйича хабарлар билан боғлиқ вазиятни ойдинлаштиришни зарур деб ҳисоблайди. Бизнинг асосий вазифамиз - банкнинг маҳсулот ва хизматлари ҳақида тўлиқ ва ишончли маълумотларни тақдим этиш. Биз уни иложи борича тушунарли ва оммабоп қилиш учун барча саъй-ҳаракатларни амалга оширмоқдамиз.

Ушбу ҳолатда, ташқи LED экранларида депозит маҳсулотини ёритишда расмий веб-сайтимизда мавжуд бўлган қўшимча маълумотларга бевосита ҳавола мавжуд бўлмаган. Бу мижозларимиз ўртасида тушунмовчиликларни келтириб чиқиши мумкинлигини тушунамиз. Юзага келган ноқулайликлар учун узр сўраймиз ва келгусида бундай ҳолатлар юзага келмаслиги учун зарур бўлган ўзгартиришларни киритдик.

ИПАК ЙЎЛИ БАНКИ мижозлар билан мулоқот қилишда доимо очиқлик ва шаффофлик тамойилларига амал қилади. Биз фикр-мулоҳаза ва таклифларга тезкорлик билан эътибор қаратамиз, банк билан ўзаро алоқани янада қулай қилиш учун доимий равишда жараёнларимизни яхшилаймиз",

— дейилади расмий муносабатда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!