Ҳусниддин Эргашев “Ёшлар” телерадиоканалида раҳбарлик лавозимига тайинланди

Ҳусниддин Эргашев “Ёшлар” телерадиоканалида раҳбарлик лавозимига тайинланди

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати раҳбари лавозимида ишлаб келаётган Ҳусниддин Эргашев 19 апрель куни Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг Ёшлар телерадиоканали Давр информацион дастури муҳарририяти раҳбари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар бермоқда.

Ҳусниддин Эргашев 1970 йилда Тошкентда туғилган.

У фаолияти давомида: 2010-2014 йилларда ЎзМТРКнинг Тошкент телеканали директори, 2014-2015 йилларда Ўзбекистон илмий-оммабоп ва ҳужжатли фильмлар киностудияси директори ўринбосари, Ўзбеккино миллий агентлигининг Алишер Навоий номли киносаройи ижрочи директори лавозимларида ишлаган.

Ҳусниддин Эргашев халқ орасида ЎЗМТРК телеканалларида намойиш этилган Гап йўқ , Маслаҳат каби ҳажвий кўрсатувлар ва Нима учун , Тошкент ва тошкентликлар каби ижтимоий мавзулардаги дастурлар билан яхши танилган.

У 2018 йилнинг 26 февралидан буён Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати раҳбари лавозимида ишлаб келаётган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!