ҲАМАС икки русни асирликдан озод қилишга тайёрлигини эълон қилди

ҲАМАС икки русни асирликдан озод қилишга тайёрлигини эълон қилди

Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати гаровда қолаётган Россия фуқаролигига эга бўлган икки исроилликни озод қилишга устувор аҳамият беришга тайёр.

Бу ҳақда ҲАМАС сиёсий бюроси раҳбари ўринбосари Муса Абу Марзук маълум қилди.

Бунинг учун, деди у, Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эришиш керак.

«...бу ҳақда қарор бўлиши биланоқ икки рус биринчи бўлиб озод этилишини айтдик. Биз ердаги жанглар тинчланишини кутмоқдамиз ва бу одамларни олиб, қўйиб юбориш имконияти бўлади», — деди Муса Абу Марзук.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!