Гурлан туманида алкоголь маҳсулотларини қўлбола усулда тайёрлаб сотаётган яширин цех фаолияти фош этилди

Гурлан туманида алкоголь маҳсулотларини қўлбола усулда тайёрлаб сотаётган яширин цех фаолияти фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Гурлан туман бўлимлари томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Х.М.га “Damas” русумли автотранспорт воситасида 7 хил турдаги жами 294 дона қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотларини ўтказиш мақсадида олиб кетаётганлиги аниқланиб, унинг яшаш хонадони кўздан кечирилганда, 60 литр этил спирти ва алкоголли маҳсулотларни ишлаб чиқариш учун фойдаланилган товар моддий бойликлар ашёвий далил сифатида олинган.

Шунингдек, Х.М.нинг кўрсатувига асосан давом этган тадбирда, фуқаро А.А. жами 460 дона бир хил рақамли алкоголь маҳсулоти акциз маркасини 200 минг сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иш қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!