«Гуржистон миллий легиони» Россияда террорчилар рўйхатига киритилди

«Гуржистон миллий легиони» Россияда террорчилар рўйхатига киритилди

Гуржистоннинг «Гуржистон миллий легиони» (ГМЛ) ҳарбий қисми Россия суди томонидан террорчилик ташкилотлари рўйхатига киритилди, деб хабар бермоқда ТАСС агентлиги 14 июн, жума куни Федерал хавфсизлик хизмати («ФСБ») жамоатчилик билан алоқалар марказига таяниб. Қайд этилишича, ГМЛ фаолияти энди Россияда тақиқланган.

Бундан ташқари, «Гуржистон миллий легиони» раҳбари Ушанги (Мамука) Мамулашвили Москвада сиртдан ҳибсга олинган, нашрнинг таъкидлашича, ҳозирда «ФСБ» «давлат хавфсизлигига таҳдидларни аниқлаш ва бостириш бўйича чора-тадбирларни давом эттирмоқда».

«ФСБ» маълумотларига кўра, «Гуржистон миллий легиони» миллий асосда ёлланган энг йирик қуролли тузилма ҳисобланади.

«Легион» 2014 йилдан бери Украина томонида курашиб келмоқда

2014 йилда жанговар тажрибага эга Гуржистон фуқароларидан тузилган «Гуржистон миллий легиони» кўнгилли ҳарбий бўлинмаси Украина шарқидаги ҳарбий амалиётларда фаол иштирок этди. Ҳозирда у Киев вилоятининг 25-ҳудудий мудофаа баталони таркибида Украинани Россия ҳужумидан ҳимоя қилишда иштирок этмоқда.

«Гуржистон миллий легиони» Россияда террорчи деб тан олинган 51-ташкилотга айланди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!