Гўдак тириклайин ёнди! Кореяда ўзбек оиласининг 4 нафар норасидаси олов ичида қолди

Гўдак тириклайин ёнди! Кореяда ўзбек оиласининг 4 нафар норасидаси олов ичида қолди

Кеча, 20 октябрь куни Жанубий Кореянинг Кёнсан-Намдо вилояти Кимхэ шаҳридаги кўп қаватли бинолардан бирида ёнғин келиб чиқди.

Ёнғин натижасида ўзбекистонлик мигрант оиланинг 4 нафар ёш болалари қаттиқ жароҳатланган, улардан бири — 4 ёшли ўғил фарзанд вафот этди, учтаси жиддий жароҳат олган.

Кечки соат 19: 40 да бошланган ёнғин 20 дақиқада тўхтатилди. Болалар иккинчи қаватдан топилиб, шифохонага жойлаштирилган.

ОАВда ушбу воқеа бўйича турли хабарлар тарқатилмоқда. Улар орасида 4 яшар гўдакдан ташқари 14 яшар қизча ҳам ёниб кетгани иддао қилинмоқда.

Полиция билдиришича, ўзбекистонлик мигрант оила қонуний ишлаш визалари орқали мамлакатга кирган. Ўт ўчириш вақтида уйда катталар йўқ бўлган ва болалар корейс тилини билмагани учун ҳеч кимни ёрдамга чақира олишмаган.

Олти нафар бошқа фуқаролар, шу жумладан, бешта корейс ва битта филиппинлик шахс тутундан заҳарланиш натижасида шифохонага ётқизилган.

Полиция ва ёнғин хавфсизлиги идоралари дастлабки аризачининг баёнотига асосланиб, ёнғин бинонинг биринчи қаватидаги автотураргоҳда келиб чиққанини айтишмоқда.

Manba: qalampir. com


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!