Германияда юк машинаси одамлар тўла автобусга урилди

Германияда юк машинаси одамлар тўла автобусга урилди

Германиянинг Лангенхаген шаҳрида юк машинаси йўловчилар билан тўла автобусни урди. Тўрт нафар бола яраланди, бир киши воқеа жойида вафот этди, деб ёзади “ТAСС” немис матбуотига таяниб.

Бахтсиз ҳодиса 9 август куни тахминан 18:20 (Тошкент вақти билан 21:20) да содир бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, бахтсиз ҳодиса светофорнинг носозлиги туфайли содир бўлган бўлиши мумкин.

Воқеа сабаблари ҳозирча аниқланмаган. Воқеа жойида тез ёрдам ходимлари ва шифокорлар ишламоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!