Германия касалхонасида 4 киши ўлдирилди

 Германия касалхонасида 4 киши ўлдирилди

Берлин яқинидаги Потсдам касалхонасида полиция зўравонлик излари бўлган 4 та жасад топди.  

Жиноят содир этганликда гумон қилиниб, касалхонанинг 51 ёшли ходими ҳибсга олинган. Бундан ташқари, камида бир киши жиддий жароҳат олган. Ҳалок бўлганлар ушбу касалхона беморлари эканлиги ҳали аниқ эмас.

"Барча қурбонларнинг жароҳатлари жисмоний куч ишлатилганидан далолат беради", дейилади полиция хабарида.

Қотиллик сабаблари ҳозирча номаълум, тергов давом этмоқда


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!