Индонезия шарқида Ибу вулқони отилди

Индонезия шарқида Ибу вулқони отилди

Индонезия шарқида якшанба куни эрталаб Ибу вулқони отишни бошлади.

Бу ҳақда Ғарб ОАВ хабар тарқатди.

Отилиш тахминан уч дақиқа давом этди, аммо бу вақт ичида вулқон атмосферага 3,5 км баландликдаги тутун ва кул устунини ташлашга муваффақ бўлди. Вулқон Молукка оролларининг энг каттаси бўлган Халмаҳера оролида жойлашган.

Маҳаллий ҳукумат аҳоли ва сайёҳларни вулқонга яқинлашмаслик ҳақида огоҳлантирган. Бироқ, эвакуация эълон қилинмади. Шунингдек, аҳолига ниқоб ва кўзойнак тақиш, вулқон кулига тайёр бўлиш тавсия қилинди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!