Ғазони урушдан кейинги бошқарув режаларини муҳокама қилиш учун яширин учрашув ўтказди

Ғазони урушдан кейинги бошқарув режаларини муҳокама қилиш учун яширин учрашув ўтказди

18 июль куни АҚШ, Исроил ва БАА Абу-Дабида Ғазо секторини урушдан кейинги бошқарув режаларини муҳокама қилиш учун яширин учрашув ўтказди.

Бу ҳақда Axios (https://www.axios.com/2024/07/23/us-israel-gaza-rebuild-talks-uae) 2 нафар исроиллик расмийга таяниб ёзади.

Нашр суҳбатдошларига кўра, учрашув БАА ТИВ раҳбари томонидан ташкил этилган, Америка томонидан Байденнинг Яқин Шарқ бўйича маслаҳатчиси, Исроил томонидан эса стратегик ишлар вазири иштирок этган.

«Учрашув Исроил Бош вазири Бинямин Нетаняху Исроил-Ҳамас урушидан кейин Ғазо секторини бошқариш бўйича реал режа зарурлигини тан ола бошлаганидан далолат беради», — дейилади мақолада.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!