Ғазо сектори қирғоқлари яқинидаги сузувчи искала ўз фаолиятини қайтадан бошлади
Ноқулай об-ҳаво туфайли етказилган зарар таъмирланганидан сўнг, Ғазо сектори қирғоқлари яқинида сузувчи искала яна ишлай бошлади. Бу ҳақда Пентагон матбуот котиби Патрик Райдер брифингда маълум қилди.
«Ҳа, искала ишлаяпти. Бугун у яна ишлай бошлади», деди Райдер.
Ўтган ҳафта Райдер Қўшма Штатлар сузувчи искала тиклангани ва уни Ғазо сектори қирғоқларига қайта тиклагани ҳақида хабар берган эди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).