Ғарб Донбассдаги референдумдан нега қўрқади - Медведев

Ғарб Донбассдаги референдумдан нега қўрқади - Медведев

Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев ўз телеграм каналида Донбассга референдумлар тарихий адолатни тиклаш учун муҳим эканини таъкидлади.

“Донбассдаги референдумлар нафақат ЛНР, ДНР ва бошқа озод қилинган ҳудудлар аҳолисини тизимли ҳимоя қилиш, балки тарихий адолатни тиклаш учун ҳам катта аҳамиятга эга.

Улар Россиянинг ўнлаб йиллар давомида ривожланиш векторини бутунлай ўзгартиради. Ва нафақат бизнинг мамлакатимизни. Чунки референдум амалга ошиб, янги ҳудудлар Россия таркибига киргач, дунёдаги геосиёсий ўзгаришлар қайтариб бўлмайдиган бўлиб қолади.

Россия ҳудудига тажовуз қилиш жиноятдир, унинг содир этилиши ўзини ҳимоя қилишнинг барча кучларини қўллаш имконини беради. Лекин бундан кам аҳамиятлиси шундаки, давлатимиз Конституциясига киритилган ўзгартиришлардан сўнг, келажакдаги бирорта ҳам раҳбар Россиянинг ҳеч бир расмийси бу қарорларни бекор қила олмайди.

Шунинг учун ҳам Киев ва Ғарб бу референдумлардан жуда қўрқишади ва шунинг учун уларни ўтказиш керак", — деб ёзди Медведев.

Маълумот учун, сўнгги кунларда ДХР, ЛХР ва Херсон вилоятларида Россияга қўшилиш хақида рефрендум ўтказишга тезкор равишда тайёрланмоқда. Ушбу ҳудудлар раҳбарлари таъкидлашига кўра уларга жамоатчилик томонидан бу ҳақида кўплаб мурожаатлар келиб тушмоқда. Донбасс республикалари референдумни мавжуд сиёсий вазиятдан чиқишни ва ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишнинг энг тез услуби деб тушунишмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!