Фуқароларнинг фамилия ёки исмларини ўзгартиришлари учун қандай ҳужжатлар керак бўлади?

Фуқароларнинг фамилия ёки исмларини ўзгартиришлари учун қандай ҳужжатлар керак бўлади?

Ҳуқуқий муносабат

Фуқаролар фамилия, исмларини ўзгартирмоқчи бўлиб, ФҲДЁ бўлимларига жуда кўп мурожаат қиладилар.

Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 226-моддасига асосан фамилия, исм ва ота исмини ўзгартириш ҳақидаги аризалар ариза берувчи 16 ёшга тўлгандан кейин у яшаб турган жойдаги фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органи томонидан кўриб чиқилади.

Фуқароларнинг фамилия ёки исмларини ўзгартиришлари учун қандай ҳужжатлар керак бўлади?

Хўш, фуқаролар фамилия, исмларини ўзгартирмоқчи бўлсалар уларга қандай ҳужжатлар керак бўлади?

Тошкент давлат юридик университети Юридик клиникаси ходими Жавоҳир Эшонқулов бу бўйича тушунтириш берди:

–Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 20 октябрдаги 550-сонли қарори билан тасдиқланган 3-иловаси, яъни "Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидалари"га биноан фамилия, исм, ота исмини ўзгартириш тўғрисидаги аризага қуйидагилар илова қилинади.

Фуқароларнинг фамилия ёки исмларини ўзгартиришлари учун қандай ҳужжатлар керак бўлади?

Жумладан, ариза берувчининг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси, агар ариза берувчи никоҳда турган бўлса, у ҳолда никоҳ тузилганлиги ҳақидаги гувоҳномаси, агар никоҳдан ажратилган бўлса никоҳдан ажралганлик ҳақидаги гувоҳномаси керак бўлади.

Агар ариза берувчининг вояга етмаган болалари бўлса, у ҳолда болаларининг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномалари, ариза берувчининг паспортидан ёки шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатидан кўчирмалар, агар ариза берувчи вояга етмаган ёки суд қарори билан муомалага лаёқатсиз деб топилган бўлса, у ҳолда ота-онасининг ёхуд васий ёки ҳомийнинг аризаси ҳамда 1 дона (3х4 ўлчамли) фотосурати зарур бўлади.

Шунга кўра, фуқаролар ҳам ҳудудий ФҲДЁга юқоридаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда ариза билан мурожаат қилишлари мумкин. Ушбу низомга кўра, ариза қабул қилингандан кейин уни ФҲДЁ ҳудудий ИИБга юборади.

ИИБ 20 кунлик муддат ичида ижобий хулоса берган тақдирда аризачининг фамилияси ўзгартирилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!