Франция Ташқи ишлар вазирлиги тезда Россия нефтига эмбарго жорий этишга ваъда берди

Франция Ташқи ишлар вазирлиги тезда Россия нефтига эмбарго жорий этишга ваъда берди

Франция Ташқи ишлар вазирлиги Европа Иттифоқининг Россияга қарши олтинчи санкциялар пакетини эълон қилди, жумладан нефть эмбаргоси.

Европа Иттифоқи томонидан Россия нефтига эмбарго жорий этилиши «бир неча кунлик масала». Бу ҳақда Франция ташқи ишлар вазирлиги давлат котиби Клеман Бон маҳаллий телевидение эфирида айтиб ўтди.

«Тезроқ ҳаракат қилишимиз керак», деди Бон.

У Венгрия расмийларининг ушбу мавзудаги шубҳаларини имкон қадар тезроқ бартараф этишига умид билдирди. Шу билан бирга, дипломат бу бошқа давлатлар, жумладан, Словакия ва Болгария учун ҳам «нозик масала» эканлигини таъкидлади.

«Улар Европа Иттифоқидаги бошқаларга қараганда Россия Федерациясидан кўпроқ нефтга қарам», – дея хулоса қилди Бон.

Франция Ташқи ишлар вазирлиги, шунингдек, яқин кунларда бутун олтинчи санкциялар пакети қабул қилиниши кутилаётганини таʼкидлади.

Шунингдек, Франция президенти Эммануел Макрон Венгрия бош вазири Виктор Орбан билан телефон орқали гаплашиб, янги чора-тадбирлар бўйича келишувга эришиши маълум қилинди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Билдирилган фикрлар (3 )

    AZIZBEK
    Quya olmaydi xali beri
    Xan
    Тезрок бу тушакда булади, Бон🤣
    Jahongir
    😂😂😂😂