Франк Райкард «Барселона»га қайтиши мумкин

Франк Райкард «Барселона»га қайтиши мумкин

Мавсум якунида Роналд Куман «Барселона»дан истеъфога чиқарилган тақдирда клуб раҳбарияти унинг ўрнига чақирмоқчи бўлаётган яна бир номзод маълум бўлди.

Mundo Deportivo’нинг ёзишича, клуб президенти Жоан Лапорта жамоанинг собиқ бош мураббийи Франк Райкард номзодини ҳам кўриб чиқмоқда. Қайд этилишича, нидерландиялик мураббий ҳозиргача клубнинг аксарият футболчилари билан алоқада бўлиб турган.

Райкард жамоага таклиф этилган тақдирда Хави ҳам клубда унинг ёрдамчиси сифатида мураббийлик фаолиятини бошлаб, сўнг клуб бош мураббийлигини қабул қилиб олиши мумкинлиги айтилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Райкард 2013 йилдан буён ҳеч бир жамоани бошқармаяпти. Франк 2013 йилда Саудия Арабистони миллий жамоасини тарк этгач, ҳозирда Амстердамда истиқомат қилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!