«Хунук пропаганда»: Эрон Россияга қурол етказиб берилгани ҳақидаги хабарларни рад этади

«Хунук пропаганда»: Эрон Россияга қурол етказиб берилгани ҳақидаги хабарларни рад этади

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги Ғарбнинг Эрон қуроллари Россияга етказилгани ҳақидаги хабарларини Ғарбнинг Исроилни ҳарбий қўллаб-қувватлашидан эътиборни чалғитишга қаратилган «хунук пропаганда» сифатида рад этди.

«Эрон қуролларининг айрим давлатларга берилиши ҳақидаги ёлғон ва чалғитувчи хабарларнинг эълон қилиниши АҚШ ва баъзи Ғарб давлатларининг Ғазодаги геноцид учун йирик ноқонуний қурол-яроғ ёрдамини яшириш учун шунчаки хунук пропагандадир », деди ТИВ матбуот котиби Носир Канани.

«Баъзи Ғарб давлатлари ўзларини инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси сифатида кўрсатиб, халқаро конвенция ва шартномалар бажарилишини қўллаб-қувватламоқда, лекин сионистик режимнинг ҳарбий жиноятларини қўллаб-қувватлаш учун барча турдаги қуролларни жўнатади», - дея қўшимча қилди Каноний.

Россия Украинага ҳаво ҳужумларида мунтазам равишда Эронда ишлаб чиқарилган Шаҳед дронларидан фойдаланган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!