Украина Россия чегарасини бузиб ўтди

Украина Россия чегарасини бузиб ўтди

Украина қўшинлари Новый Путь қишлоғи яқинида Россия чегарасини бузиб ўтди ва Обуховка чеккасида жанг қилмоқда, деб ёзади ҳарбий мухбир Тимофей Эрмаков.

Интернетда Россия давлат чегарасидаги «аждар тишлари»ни олиб ташлаш бўйича ишлаётган муҳандислик ускуналари видеолари пайдо бўлди. Шу билан бирга, Россия Мудофаа вазирлиги аҳоли гавжум ҳудудларда - Новый Путь, Медвеже ва Веселоеда учта ҳужумни қайтарганини эълон қилди.

Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, Россия қўшинлари гўёки Украина қуролли кучларининг Камишевка ва Борки қишлоқларида ҳужум уюштиришга қаратилган икки уринишини бартараф этган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!