Рақобат қўмитаси ахборот хизмати маълум қилишича, қўмитага Қорақалпоғистон Республикасидан фуқаро А. Д.га ўзига тегишли 2023 йилда “UZAUTO MOTORS” АЖ томонидан ишлаб чиқарилган “Lacetti L-Stayle MT” русумли автомобиль олинганига 5 ой ҳам бўлмасдан носозлиги туфайли ёниб кетганлигини, лекин ишлаб чиқарувчи томонидан ушбу ҳолат ўз вақтида бартараф этилмаётганлиги юзасидан мурожаат қилган.
Ушбу мурожаат Қўмита томонидан кўриб чиқилганда ҳолат ўз тасдиғини топди, шунингдек, айнан шу маркали (моделли, артикули) автомобилда ёнғин чиқиши ҳолати Навоий вилоятида ҳам кузатилганлиги аниқланди.
Қўмита Махсус комиссияси томонидан “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 14 ва 20-моддалари талаблари бузилиш аломатлари бўйича “UZAUTO MOTORS” АЖ ва “PSM-AVTOSAVDO” МЧЖларга нисбатан белгиланган тартибда иш қўзғатилган.
✈️ Қўмита томонидан ушбу ҳолат (автомобилда ёнғин чиқиши) инсон ҳаёти ва унинг соғлиғига жиддий зиён етказиши мумкинлиги ҳолатларини инобатга олган ҳолда, юқорида қайд этилган автомобиль билан бир вақтда ишлаб чиқарилган 37 та айнан шу маркали (моделли, артикули) автомобилларни 10 кунлик муддатда чақиртириб олиниб, техник кўрикдан ўтказиш юзасидан бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма берилди.
🔎 Шунингдек, мурожаат қилган фуқарога айни шундай маркали янги автомобиль алмаштириб берилди ҳамда истеъмолчи талаб қўйган вақтдан бошлаб ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун автомобиль баҳосининг бир фоизи миқдорида неустойка (пеня) тўлаши тўғрисида қарор қабул қилинди.
Маълумот ўрнида. Махсус комиссиянинг ушбу қароридан норози бўлган томон Қўмитанинг Апелляция кенгашига ёки судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
Жорий нам ҳаво оқимлари 14 октябрь кундуз куни республиканинг катта қисмида, тунда ва 15 октябрь кундуз куни водийда ҳам 'яхшигина' тинимсиз ёмғир ёғдириши мумкин экан.
«Манчестер Юнайтед»даги собиқ жамоадоши Рио Фердинанд билан
мулоқотда Роналду фаолияти давомида 1000 та гол урган биринчи футболчи бўлиш истагини билдириб, шундай деган эди...
Бундан тўрт кун олдин, яъни 2024 йил 23 сентябр куни Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат пенсия таъминоти тизимини ислоҳ қилиш концепциясини ишлаб чиқиш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги 600-сонли қарори қабул қилинди.
Маҳаллий соғлиқни сақлаш идоралари 7 октябрдан бери Исроил ҳужуми оқибатида ҳалок бўлган фаластинликлар сони 42 344 киши ҳалок бўлганини, яна 99 013 киши жароҳат олганини тасдиқлади.
Душанба куни Афғонистоннинг Эзгуликни тарғиб қилиш ва иллатларнинг олдини олиш вазирлиги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишини эълон қилди.
2022–2024 йилларда Украина билан чегарада жойлашган Белгород, Курск ва Брянск вилоятларида 398 киши ҳалок бўлди, 1157 киши жароҳатланди, дея маълум қилди Россиядаги Инсон ҳуқуқлари бўйича комиссари (омбдусмен) Татяна Москалкова.
АҚШ президентлигига номзод Доналд Трампга суиқасд уюштиришга урингани учун ҳибсга олинган шахс сиёсатчига зарар етказишни ният қилмаган бўлиши мумкин, деб тан олди америкалик сиёсатшунос Малек Дудаков Лента.ру билан суҳбатда. Унинг таъкидлашича, АҚШ разведка идоралари аввалги суиқасдлардан кейин Трампни ҳимоя қилишда ҳушёрликни ошира бошлаган.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг тинчликпарвар кучлари 1978 йилдан бери Ливанда жойлашган, аммо бугунги кунда улар Исроил томонидан таҳдид қилинмоқда.