Пхеньянда Россия Хавфсизлик кенгаши котиби Сергей Шойгу ва Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда Россия Хавфсизлик кенгаши матбуот хизмати хабар қилди.
“13 сентябрь куни Россия Федерацияси Хавфсизлик кенгаши котиби С.К.Шойгу бошчилигидаги делегация Пхеньянда бўлди. Мамлакатларимиз ўртасида давом этаётган стратегик мулоқот доирасида кореялик ҳамкасбларимиз билан икки томонлама ва халқаро кун тартибидаги кенг кўламли масалалар юзасидан мазмунли фикр алмашилди”, — дейилади хабарда.
Хабарда қайд этилишича, Шойгуни КХДР давлат ишлари бўйича раиси Ким Чен Ин қабул қилган.
“Пхеняндаги учрашувлар Россия Федерацияси Президенти В.В.Путиннинг жорий йил июнь ойида Пхеньянга давлат ташрифи чоғида эришилган келишувларга мувофиқ ўта махфий, дўстона муҳитда ўтди. Улар ўзлари имзолаган ҳар томонлама стратегик шериклик тўғрисидаги икки томонлама битим қоидаларини амалга оширишга муҳим ҳисса қўшадилар”, — дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шимолий Корея 2022 йил ўрталаридан бери Россияга 13 мингдан ортиқ қурол-яроғ ортилган юк контейнерларини жўнатгани ҳақида хабар берган эдик.
The New York Times 11 сентябрь куни Киевда Шимолий Кореянинг 4 та Hwasong-11 баллистик ракетаси қолдиқлари аниқланганини хабар қилди. Бу ракеталар маркировкасида 2024 йилда ишлаб чиқарилгани ёзилган.
20-22 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли бўлиши мумкин.
Россияда шундай ҳудудлар борки, у ерда участка полиция инспекторлари лавозимларининг 90 фоизигача бўш, ва битта ходим тўққизта ходим ўрнига ишлашга мажбур бўлмоқда.
21 ноябрь куни Халқаро жиноят суди Ғазо секторида инсониятга қарши ва уруш жиноятлар содир этгани учун Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу ва собиқ мудофаа вазири Йоав Галантни ҳибсга олишга ордер берди.
Россия ТИВ раҳбари ўринбосарининг фикрича, иттифоқ мамлакатлари совуқ уруш даврида қўлланилган мудофаа режаларига кўп жиҳатдан ўхшаш мудофаа режаларини қабул қилган.
Россия президенти Владимир Путиннинг Орешник ва Ғарб ҳаво мудофааси ўртасидаги «технологик дуэль» таклифи янги рус ракетасининг заиф томонлари ҳақидаги саволга жавоб бўлди.
The Washington Post газетасининг ёзишича, Кремль Украина масаласида муросага келишга тайёр эмас ва музокараларни фақат куч позициясидан олиб боришга интилмоқда.
Россия президенти Владимир Путин Россия махсус хизматлари Украинага Россияда «террорчилик ҳужумлари» қилиш имконини берган «энг оғир хатолар»га йўл қўйганини айтди.
Президент Владимир Путиннинг таъкидлашича, Россия кучлари Украинадаги асосий мақсадлари сари олға интилмоқда ва ҳар куни муҳим ҳудудларни қўлга киритмоқда.
“Тошкент-АЭРО” ихтисослаштирилган божхона комплекси ходимлари таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган оздирувчи қаҳва маҳсулотларининг республикамиз ҳудудига олиб кирилиши ва ички ҳудуддаги яширин айланмасига чек қўйишди.