Истанбулга учаётган фуқаро 16 050 АҚШ долларини яшириб олиб ўтмоқчи бўлди

Истанбулга учаётган фуқаро 16 050 АҚШ долларини яшириб олиб ўтмоқчи бўлди

Ислом Каримов номидаги “Тошкент” халқаро аэропорти чегара-божхона ходимлари ҳамда АХТХ ходимлари билан ҳамкорликда “Тошкент-Истанбул” йўналиши бўйича учиб кетаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароси шахсий кўрикдан ўтказилди. Бу ҳақда “Тошкент-АЭРО” ихтисослаштирилган божхона комплекси ахборот хизмати маълум қилди.

Натижада фуқаро шимининг чап чўнтагидан ва бир дона жигарранг қўл сумкаси ичидан божхона назоратига белгиланган тартибда тақдим этилмаган, оғзаки сўровда айтилмаган, олиб чиқиш меъёридан ортиқ бўлган, жами 16 050 АҚШ доллари (бугунги кундаги қиймати 203 млн 962 минг 597 сўм) борлиги аниқланди.

Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!