Россиянинг Курск вилоятидаги қарши ҳужуми Пентагон томонидан «аҳамиятсиз» деб аталди. Зеленский «бу режа бўйича кетяпти», деди. Нима маълум?
«Биз Россия бўлинмалари Курск вилоятида маълум бир қарши ҳужум ҳаракатларини амалга оширишга ҳаракат қилаётганини кўрмоқдамиз», деди Пентагон матбуот котиби генерал Патрик Райдер.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Владимир Зеленский Россия армиясининг Курск вилоятидаги ҳужумини тасдиқлаган эди. «Руслар қарши ҳужум ҳаракатларини бошлади. Бу бизнинг Украина режамизга мувофиқ», - деди у.
Шу билан бирга, Украина Қуролли кучлари Россия армиясининг Курск вилоятидаги қарши ҳужуми ҳақида ҳозирча изоҳ бермаган. Курск йўналишида жанг қилаётган Украина Қуролли Кучлари бригадаларидан бирининг вакили, анонимлик шарти билан DW нашрига берган изоҳида, Россиянинг «ҳарбий мухбирлари» ёзган душманнинг олдинга силжишини рад этди.
Курск йўналишида хизмат қилаётган СБУ зобитларидан бири, исмини ошкор қилмаслик шарти билан DW нашрига Россиянинг ҳужуми Курск вилоятининг Кореневский туманидаги Гордеэвка қишлоғидан бўлаётганини аниқлади. «У eрда қисман муваффақиятлар бор, аммо ҳамма нарса унчалик муҳим эмас, руслар Глушковский туманида сиқилган ўз қўшинларини қўйиб юборишга ҳаракат қилмоқдалар», деди DW манбаси.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.