Президент Шавкат Мирзиёев Кўксаройда Паралимпия ўйинлари чемпионлари, уларнинг ота-оналари, тренерлари, спорт соҳаси раҳбарлари, жамоатчилик билан учрашув ўтказмоқда.
Айни вақтда Президент спортчиларга давлат мукофотларини топшира бошлади.
Асила Мирзаёрова “Ўзбекистон ифтихори” фахрий унвони билан тақдирланди.
“Мусобақа куни кучли масъулият бор эди, буни ҳис қилиб турдим. Диёра опамдек бўлишим керак эди. Паралимпия тарихидаги 30 йиллик рекордни бузиб, Ўзбекистонимга олтин медал олиб келдим. Телефонда гаплашганимизда ҳамма гапни айтолмадим.
Ҳозирги учрашувимизда сизга шуни айтишим керакки, 2028 йилда Лос Анжелесда бўлиб ўтадиган Паралимпия ўйинларида ўзим қўйган рекордни ўзим бузиб, икки карра чемпион бўламан!”, деди Асила Мирзаёрова.
Москва якуний тинчлик келишуви бўйича музокараларда муваффақиятга эришилса, Украинада вақтинчалик ўт очишни тўхтатишга тайёрлигини билдирди, деб хабар бермоқда Bloomberg манбалари.
Мутахассиснинг таъкидлашича, сўнгги пайтларда ўзбекистонликлар учун Россия бозорининг жозибадорлиги пасайган, чунки уларнинг ўз ватанида иқтисодиёт ва қурилиш соҳаси жадал ривожланмоқда.
Аралаш якка кураш устаси Рамазон Темиров 2 март куни UFC Fight Night турнири доирасида Чарльз Жонсонга қарши жанг қилиб, очколар ҳисобига кўра ғалаба қозонган эди.
Путин урушни тўхтатиш бўйича музокаралар арафасида атайлаб "максималистик" талабларни илгари сурган. Унинг ўзи бу талаблар украиналиклар ва европаликлар учун қабул қилинмас бўлиши мумкинлигини билади.