Эрон 2025 йил март ойи охиргача 2 миллионга яқин ноқонуний афғонларни депортация қилмоқчи. Бу ҳақида Эрон ҳуқуқ-тартибот кучлари қўмондони Аҳмад Ризо Радан маълум қилган деб хабар бермоқда Спутник Афғонистон.
Хабарда айтилишича, Теҳроннинг 2025 йилнинг март ойи охиргача 2 млн ноқонуний афғонларни депортация қилиш бўйича режалари бор. Қўмондонга кўра, Эрондаги ноқонуний муҳожирларнинг сонини айтиш қийин, лекин уларнинг аксарият қисмини афғонлар ташкил қилади.
БМТнинг Қочоқлар бўйича агентлиги маълумотларига кўра, Эронда 4,5 миллионга яқин афғон муҳожири бор. Аммо, Эрон оммавий ахборот воситалари жами 8 миллион афғон борлиги ва уларнинг 4 миллиони ноқонуний муҳожир эканлигини айтишмоқда.
Эрон нашрларининг ёзишича, Толибоннинг Афғонистонда ҳокимият тепасига келиши ва ундан кейинги қашшоқлик миллионлаб одамларни Эронга қочишга мажбур қилган. Бу эса Афғонистонда гуманитар кескинликнинг ортишига олиб келди. Ҳозир Эрон афғон нолегалларини оммавий депортация қилишни бошлашга уринмоқда.
«Мамлакатда ноқонуний қочқинларнинг мавжудлиги нафақат ижтимоий зарар етказади, балки маҳаллий аҳолидан иш жойларини ҳам олиб қўяди,» – деган Эрон Ички ишлар вазири Искандар Момейни.
Афғонистоннинг яна бир қўшниси Покистон каби Эрон ҳам толиблар ҳукумати билан дипломатик муносабатларга эга. Депортация тартиб-таомиллари бўйича икки томонлама битимларга амал қилади. Жараёнлар йўлга қўйилган, депортация «non-stop» режимида олиб борилмоқда. Маълум қилинишича, Афғонистоннинг 400 минг фуқароси 2024 йилнинг дастлабки олти ойида мамлакатга қайтарилган. Таҳлилчилар депортация қилинган афғонларнинг бир қисми Эронга қайтишини таҳмин қилмоқда. Икки мамлакат ўртасидаги чегаранинг узунлиги 945 км бўлиб, унинг катта қисми аҳоли яшамайдиган ҳудудларга тўғри келади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Исроил Сурия ҳудудининг бир қисмини оккупация қилиб турганига қарамасдан, Дамашқ ҳукумати билан хавфсизлик масалалари бўйича келишувга эришишга интилаётганини билдирди.
АҚШ президенти Дональд Трамп миллатга қилган навбатдаги мурожаатида ўз маъмурияти фаолиятини юқори баҳолаб, мамлакатдаги мавжуд муаммолар учун собиқ президент Жо Байден бошчилигидаги демократларни айблади. Тахминан 20 дақиқа давом этган чиқишида у иқтисод, хавфсизлик, миграция ва ташқи сиёсат масалаларига тўхталиб ўтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.