1 миллиарддан ортиқ зарар: «Омонқўтон»да виждонсизлар 64 туп дарахт ва 2 минг 591 туп ўсимликка шикаст етказишган

1 миллиарддан ортиқ зарар: «Омонқўтон»да виждонсизлар 64 туп дарахт ва 2 минг 591 туп ўсимликка шикаст етказишган

Аввалроқ Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги матбуот котибининг телеграм каналида 2-3 август кунлари Самарқанд вилояти Ургут туманида жойлашган «Омонқўтон» миллий табиат боғига бир неча номаълум шахс болалар дам олиш оромгоҳи орқали ноқонуний тарзда кириб, махсус техникалар ёрдамида қазиш ишларини амалга оширгани ҳақида хабар берилган эди.

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги тезкор ишчи гуруҳи томонидан ҳолат ўрганилди. Натижада қонунбузарлар томонидан боғ ҳудудида техникалар ёрдамида текислаш, ковлаш ишлари олиб борилганлиги ва «Омонқўтон» миллий табиат боғига тегишли бўлган 869 м2 майдонда "Тахти Қорача” довони билан боғловчи йўл ҳосил қилинганлиги маълум бўлди. Бунинг оқибатида йўлда мавжуд бўлган 7 турдаги жами 64 туп дарахт ва буталарга зарар етказилган, шундан 27 туп дарахт ва буталар таг қисмидан кесилган ёки қўпориб олинган, қолган 37 туп дарахт ва буталар эса ўсишдан тўхтамайдиган даражада шикастланган. Ўсимлик дунёсига 67 млн 726 минг сўм миқдорда зарар етказилган.

Бундан ташқари, ҳудудда олиб борилган йўл солиш ишлари натижасида жами 2296 м2 ер майдонида мавжуд Қизил китобга киритилган, камёб, камайиб бораётган ва ноёб тур ҳисобланган 12 турдаги 2 минг 591 туп ўсимликлар пайхон қилиниб, табиатга 1 млрд 48 млн сўм миқдорида зарар етказилган. Умумий ҳисобда табиатга етказилган зарар миқдори 1 млрд 115 млн сўмни ташкил этмоқда.

Иш юзасидан тўпланган ҳужжатлар тегишли чора кўриш мақсадида Бош прокуратурага юборилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!