Исроил генерали: «Ҳамасни мағлуб этиш учун бизга яна беш йил керак»

Исроил генерали: «Ҳамасни мағлуб этиш учун бизга яна беш йил керак»

Исроил армияси заҳираси генерал-майори ва Бош штаб Операцион бошқармаси собиқ раҳбари Тал Руссо Исроилнинг Kan News телеканалига берган интервьюсида Фаластиннинг ХАМАС ҳаракати мағлубиятга учрамаганини айтди ва октябрь ойидан бери давом этаётган можарони «Исроилнинг энг каттаси» деб атади.

«Бугун ХАМАС мағлубиятга учрамаган – бу ҳақиқат. Келинг, тан олайлик», деди Руссо. «Биз барча кучларимизни Ғазога ташлай олмаймиз. Агар биз Ғазо секторида охиригача жанг қилсак, ҳозирги суръат билан яна беш йил керак бўлади».

Руссо октабрдаги муваффақиятсизлик туфайли бутун раҳбариятни олиб ташлашга чақирди ва шунингдек, Тел-Авив унинг фикрича, «шимолий фронт»ни (Ливан Ҳизбуллоҳ ҳаракати билан) эътиборсиз қолдириб, “шимол устидан назоратни йўқотиб қўйганидан хавотир билдирди.»

Захирадаги генерал-майорнинг фикрича, Бош вазир Бенямин Нетаняху Филаделфия коридорини мажбурий назорат қилишни талаб қилиб, потенциал сулҳ битимини саботаж қилмоқда: «Агар бу ҳақиқатан ҳам шунчалик муҳим бўлса, Нетаняху Филаделфия коридорисиз келишувнинг биринчи режасини бермаган бўларди.»

Бир ой олдин Урушни ўрганиш институти, American Enterprise Institute'нинг Критик таҳдидлар лойиҳаси ва CNN қўшма ҳисоботини эълон қилди, унга кўра, Ҳамаснинг Ғазонинг шимолий ва марказий қисмидаги ҳарбий баталонларининг деярли ярми ўзларининг жанговар имкониятларининг бир қисмини тиклаган.

Исроил армиясининг маълумотларига кўра, Ҳамаснинг Ғазодаги туннеллар тармоғи узунлиги 350 дан 450 милягача, бу »аввал ҳисобланганидан анча катта". Қамал қилинган эксклавнинг умумий майдони атиги 140 квадрат миляни ташкил қилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!