“Форбес” журнали 2019 йилнинг энг кўп ҳақ олган мусиқачилари рейтингини эълон қилди

“Форбес” журнали 2019 йилнинг энг кўп ҳақ олган мусиқачилари рейтингини эълон қилди

“Форбес” журнали йилнинг энг яхши даромад топувчи мусиқачилар рўйхатини эълон қилди. Биринчи ўринни қўшиқчи Тейлор Свифт эгаллади, унинг йиллик даромади 185 миллион долларни ташкил этади.

Ушбу рейтингда иккинчи ўринни эгаллаган Канье Уэс 150 миллион доллар ишлаб топган.

Етакчи учликни йиллик даромади 110 миллион доллар бўлган британиялик поп қўшиқчиси, Гремми мукофоти совриндори Эд Ширан эгаллади.

“The Eagles”  рок гуруҳи 100 миллион доллар тўртинчи қаторни банд этган бўлса, тижорий жиҳатдан энг муваффақиятли мусиқачилар бешлигига Элтон Жон 84 миллион доллар билан якун ясади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!