«Flynas» авиакомпанияси томонидан Тошкент шаҳрига биринчи авиапарвоз амалга оширилди

«Flynas» авиакомпанияси томонидан Тошкент шаҳрига биринчи авиапарвоз амалга оширилди

Ўзбекистонда транспорт логистикасини ривожлантириш, ташқи ва ички қатновларни кенгайтириш ҳамда транспорт хизматлари сифатини ошириш орқали мамлакатимизга ташриф буюрувчи хорижий сайёҳлар сонини янада ошириш мақсадида жорий йил бошида Туризм ва спорт вазирлиги томонидан Саудия Арабистони Қироллигининг «Flynas» авиакомпанияси раҳбарияти билан музокаралар ўтказилиб, «Ар-Риёд–Тошкент–Ар-Риёд» авиарейсларини йўлга қўйиш бўйича келишувлар амалга оширилган.
Жорий йилнинг 5 август куни (Тошкент вақти билан соат 12.30да, XY-359 рейси орқали) Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳридан «Flynas» авиакомпанияси томонидан Тошкент шаҳрига биринчи авиапарвоз амалга оширилади.


A320NEO самолёти Тошкент шаҳридаги Ислом Каримов номидаги халқаро аэропортга қўнди. Ҳаммаси бўлиб, бортда 18 йўловчи бўлган, улар орасида RUH ва Flynas Management вакиллари бор. «Flynas» компаниясининг биринчи рейсини Туризм ва спорт вазирлиги ҳамда Транспорт вазирлиги ходимлари ва ОАВ вакиллари кутиб олишди.


«Flynas» парвозлари мунтазамлигини ҳисобга олиб, сайёҳлар оқимини кўпайтирилади, Ўзбекистоннинг йирик туристик компания ва агентликлари вакилларини Саудия Арабистонига юборилади.

Бундан ташқари, у ерда Ўзбекистон туризм салоҳиятига бағишланган тақдимотлар ўтказилади.


Мазкур рейс, икки давлат ўртасидаги дўстлик алоқаларини янада мустаҳкамлашга ҳамда мамлакатимизга Саудия Арабистони Қироллигидан ташриф буюрувчи туристларнинг сонини ошишига ўз ҳиссасини қўшади.

Маълумот учун: «Flynas» (илгари «Nas Air») 2007 йилда ташкил топган. Flynas World Travel Awards томонидан кетма-кет беш йил ва Skytrax томонидан кетма-кет уч йил давомида Яқин Шарқнинг арзон нархлардаги етакчи авиакомпанияси деб топилган. Ушбу компания энг йирик бюджет авиакомпаниялардан бири ҳисобланади. 17 та маҳаллий ва 53 та халқаро йўналишлар бўйича мунтазам рейсларни амалга оширади ҳамда 27 та самолётлар паркига эга.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!