Финляндия россияликлардан гуманитар визалар учун аризаларни қабул қилади

Финляндия россияликлардан гуманитар визалар учун аризаларни қабул қилади

Финляндиянинг Москвадаги элчихонаси Финляндия виза олиш марказлари Россия фуқароларидан гуманитар визалар учун аризаларни қабул қилишини маълум қилди. Бу ҳақда “ТАСС” хабар бермоқда.

Дипломатик миссия Финляндия россияликларнинг виза аризаларини қабул қилишни кескин чеклашини айтди.

“Қарор принципиал жиҳатдан инсонпарварлик, миллий манфаатларни таъминлаш ёки халқаро мажбуриятларни бажариш учун зарур бўлган саёҳатларга тўсқинлик қилмайди”, — дейилади элчихона хабарида.

Аввалроқ Финляндия ҳукумати 30 сентябрь, жума кунидан бошлаб россиялик сайёҳлар учун чегарани ёпишни маъқуллагани хабар қилинганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!