Фарғонада битирувчиларни Кореяга ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгарларга жиноят иши қўзғатилди

Фарғонада битирувчиларни Кореяга ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгарларга жиноят иши қўзғатилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Фарғона вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “I.K.”, “A.C.” ва “R.s.” МЧЖ раҳбарлари ва бошқалар олдиндан тил бириктириб, “H.I.” МЧЖ (тил маркази) ва Корея халқаро университети ўртасида тузилган меморандум бекор қилинган бўлсада, “H.I.” МЧЖ билан сохта шартнома тузишиб, мактаб битирувчилари ўртасида тарғибот ишларини ўтказиш орқали тўлов амалга оширган мактаб битирувчиларини гуёки Корея халқаро университетига имтиҳонсиз ўқишга киритиб қўйиш ва бошқа ваъдаларни беришиб, 7 нафар фуқаронинг 20,5 млн сўмини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!