Фарғона вилояти ССБ Лола Муродова ҳақида маълумот берди

Фарғона вилояти ССБ Лола Муродова ҳақида маълумот берди

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон Қаҳрамони, Олтиариқ туманидаги "Нурли обод" фермер хўжалиги раҳбари Лола Муродова вафот этгани тўғрисида хабарлар тарқалди.

Фарғона вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси Матбуот хизмати бу хабарларга муносабат билдирди ва у асоссиз эканини маълум қилди.

"Лола Муродова айни пайтда вилоят шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида оғир стабил аҳволда бўлиб, Республиканинг тажрибали шифокорлар томонидан керакли муолажалар олиб борилмоқда.

Ижтимоий тармоқ фаолларидан нотўғри хабарлар тарқатмасликни сўраб, Лолахон опага Аллоҳдан шифо сўраймиз", дейилади вилоят ССБ хабарида.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Қаҳрамони, Олтиариқ туманидаги “Нурли обод” фермер хўжалиги раҳбари Лола Муродова қаттиқ бетоб бўлиб қолганди. Президент Шавкат Мирзиёев унга тезда шифо топишни тилаган.

Маълумот учун, Лола Муродова 2019 йилда “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвони билан тақдирланган. Кейинроқ, сенатор этиб сайланган. Лола Муродова ЎзЛиДеП Сиёсий кенгашининг 18 январь куни бўлиб ўтган йиғилишида сўзга чиқиб, Президент аёлларга ҳокимлик лавозимини ишониб топширса, улар бу вазифани дўндириб бажаришини айтган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!