Европада мавсумнинг энг яхши ассистентлари номи маълум бўлди

Европада мавсумнинг энг яхши ассистентлари номи маълум бўлди

2023/24 йилларда "Ньюкасл", "Бавария" ва "Интер" футболчилари энг яхши ассистентлар рўйхатидан жой олди. Қуйида уларнинг айримлари билан танишиш имкониятига эга бўласиз.
Эслатма: мавсумнинг аввалида турганимиз учун биз энг кучли бешта номни рўйхатга киритдик. Бу рўйхат 10 талик қилиб кенгайтирилади.

5. Киран Триппьер – 6 та ассист

"Ньюкасл Юнайтед" сардори яна бир мавсумни фантастик тарзда ўтказмоқда. Триппьер аслида сентябрь охирига қадар бирорта голли узатма ижро этмаганди. Аммо "Шеффилд Юнайтед"га қарши 8 та голдан учтасида Триппьер ассистент бўлди. Бу орқали у ўз ишончини яна қайтариб олди. Қанот ҳимоячиси "Кристал Пэлас", "Вест Хэм", "Бёрнли" ва "ПСЖ"га қарши ассистлар қайд эта олди.

4. Лерой Сане – 6 та ассист

"Манчестер Сити"дан кетиб, ўз бахтини топган футболчилар ичида Сане ҳам бор. 27 ёшли ҳужумчи жорий мавсумда ҳам унумдор ҳаракат қилмоқда. Унинг ҳисобида ҳозирга қадар 8 та гол ва 6 та ассист мавжуд. Бунда унга Харри Кейн катта ёрдам бермоқда. Умуман олганда, бу жуфтлик бир-бирига гол уришда ёрдам бериш билан банд.

3. Маркус Тюрам – 6 та ассист

Франция терма жамоаси аъзоси "Интер"га ўтиб, хато қилмади дейиш мумкин. У ёзда "Боруссия Мюнхенгладбах" сафини тарк этган эди. Тюрам бу мавсумда жами 10 та голда иштирок этди. Шундан 6 таси ассист саналади. Маркус ҳам худди Сане-Кейн сингари Лаутарога яхши жуфт бўла олди.

2. Хави Симонс – 7 та ассист

Одамлар Симонс ҳақида, ҳали у "Барселона" академиясида эканида гапиришни бошлаганди. Вақт ўтиши билан, ёш ҳужумчи "ПСЖ" сафига келди. У ердан эса "ПСВ"га сотиб юборилди. Бу ёзда Хави қайта сотиб олиниб, "Лейпциг"га ижарага берилди. Бундеслигада нидерландиялик талант 7 та ассист ва 3 та голга муаллифлик қилди. 20 ёшли ҳужумчи бу кетишда "ПСЖ"га қайтиб бориб, асосий таркибдан ўрин эгаллайди.

1. Педру Нету – 7 та ассист

Бир неча йиллардан бери футбол оламига таниш бўлиб улгурган футболчи, "Вулверхэмптон"да юлдузга айланди. У Диегу Жота ўрнини эгаллай олди. Жароҳатлардан қийналаётганига қарамасдан, португалиялик ажойиб ҳаракат қилмоқда. Нету АПЛда "Ньюкасл", "Ливерпуль", "Кристал Пэлас", "Эвертон" ҳамда "Астон Вилла" дарвозасини ишғол этишда бевосита иштирок этган эди. У ва Хванг Хи-Чан дуэти, ҳозирча ўзини оқламоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!