Европа Иттифоқи: Италия бефойда сарф-харажатларни қисқартириши керак

Европа Иттифоқи: Италия бефойда сарф-харажатларни қисқартириши керак
Европанинг иқтисодий ва молиявий масалалар бўйича комиссари Пьер Московиси Еврокомиссия йиғилишида “Италия беҳуда сарф-харажатларни қисқартириши, инвестицияларни мамлакат иқтисодиётини ривожлантириш ва самарадорлигини ошириш учун сарфлаши керак”, деган фикрни билдирган. Бу ҳақда "Euronews" хабар бермоқда.
 
“Мамлакатдаги қарздорлик ҳолатида беҳуда сарф-харажатларни амалга ошириш нотўғри, албатта. Агар мамлакат шу йўлда давом этса, қарздорлик янада ошиб боради”, деб таъкидлаган комиссар.
 
Московиси ўз нутқи давомида Италия молия вазири билан ҳамкорликда ушбу ҳолатни бартараф этиш мақсадида ўзи “ижобий иқлим” деб атаган ҳаракатни бошлаганини айтиб ўтган.
Manba: uza.uz

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!