Эртага Абдулазиз Комилов АҚШга йўл олади
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирининг АҚШга ташрифи тўғрисида маълумот берилди.
Қайд этилишича, 2020 йил 15-22 ноябр кунлари Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация Ўзбекистон-АҚШ сиёсий маслаҳатлашувларининг 8-раундида иштирок этиш учун Америка Қўшма Штатларига ташриф буюради.
Ташриф дастуридан икки томонлама учрашув ва музокаралар ҳам ўрин олган.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).