Эрон президентлигига номзодларнинг якуний рўйхати қачон тақдим этилиши маълум бўлди

Эрон президентлигига номзодларнинг якуний рўйхати қачон тақдим этилиши маълум бўлди

Эрон президентлигига номзодларнинг якуний рўйхати 11 июнь куни эълон қилинади, деди Теҳрон вилояти сайлов штабининг котиби Аббос Жоҳарий.

“Президент сайловига номзодларнинг якуний рўйхати 11 июнь куни эълон қилинади. Номзодларни рўйхатга олиш 30 майдан бошланади ва 5 кун давом этади”, — дея унинг сўзларидан иқтибос келтиради ТАСС.

Жоҳарийнинг сўзларига кўра, номзодлар эълон қилинганидан сўнг, сайловолди ташвиқотини олиб бориш учун уларга 15 кун вақт берилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!