"Челси" "Барселона" ҳужумчиси билан шартнома имзолаш арафасида

"Челси" "Барселона" ҳужумчиси билан шартнома имзолаш арафасида

"Челси" "Барселона" академиясида таҳсил олган Марк Гиу билан шартнома имзолашга яқин турибди.

Фабрицио Романо хабар беришича, томонлар келишиб олишган. Бу трансфер "аристократлар"га 6 миллион еврога тушади. 2006 йилда туғилган испаниялик страйкер билан узоқ йиллик битим тузилиши режалаштирилган.

Гиу жамоага Витор Роке келганидан кейин майдондаги дақиқалари кескин камайиб кетишини билди ва каталонияликлар сафини тарк этишга қарор қилди. Шундоқ ҳам, унга кўп ўйин амалиёти берилгани йўқ.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!