Ўзбекистонда Жанубий Кореянинг “Ақлли иссиқхоналар” технологияси ўрганилади

Ўзбекистонда Жанубий Кореянинг “Ақлли иссиқхоналар” технологияси ўрганилади

Бугун Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Жанубий Кореянинг “Cамтиc” компанияси вакиллари ҳамкорлигида Корея тажрибаси асосида “Ақлли иссиқхоналар” технологиялари бўйича 10-кунлик ўқув-семинари давом этмоқда.

Мазкур ўқув-семинар “Ўзбекистонда ақлли қишлоқ хўжалиги саноат технологиялари инновацион марказини ташкил этиш” лойиҳаси доирасида ўтказилмоқда.

Лойиҳа асосида тизим ташкилотлари ва Тошкент давлат аграр университетининг саралаб олинган 50 нафар иштирокчилари кореялик мутахассислар томонидан 3,5 йил давомида “Ақлли иссиқхоналар”ни компютер дастури асосида бошқариш жараёнлари, иссиқхоналарни рақамлаштириш борасидаги Корея тажрибасини ўрганиш ва унинг афзалликлари, имкониятлари бўйича ўз билим ва кўникмаларини оширади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!