Энди журналистларга ҳам Тошкент пропискаси берилади

Энди журналистларга ҳам Тошкент пропискаси берилади

Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги журналистлари ҳам энди Тошкент пропискасини олиши мумкин. Бу ҳақда кеча президент имзолаган қарорда айтилган.

Прописка рўйхатида шу пайтгача 87 та ташкилот мавжуд эди.

Шунингдек, ЎзА фаолиятини қайта ташкил этиш бўйича кўплаб вазифалар белгиланган. Хусусан, ЎзА таркибида Медиа марказ ва ЎзА ҳузурида унинг фаолиятини тизимли йўлга қўйиш ҳамда давлат органлари ва нодавлат ташкилотлар билан самарали ҳамкорликни ўрнатиш бўйича Маслаҳат кенгаши тузилади.

2020 йил 1 майга қадар фойдаланувчилар учун қулай, аудио ва видео ахборотларни тарқатиш, тарқатилаётган ахборотларни тижорат йўли билан юклаб олиш имкониятлари мавжуд бўлган ЎзАнинг ахборот порталини ишга туширилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!