Дуров алимент тўламаган ва унинг устидан судга мурожаат қилинди

Дуров алимент тўламаган ва унинг устидан судга мурожаат қилинди

Ўзини Павел Дуровнинг уч фарзандининг онаси деб атаган аёл уни болалардан бирига жисмоний зўравонлик қилганликда айблаб, судга мурожаат қилди.

Форбес маълумотларига кўра, Швейтсарияда яшовчи ва ўзини миллиардернинг уч фарзандининг онаси деб атайдиган Ирина Болгар улардан бирига нисбатан зўравонлик бўйича судга мурожаат қилган. Илгари Дуровнинг фақат иккита фарзанди борлиги маълум эди. Кўп болали онанинг таъкидлашича, миллиардер 2021-2022 йиллар давомида ўғлини беш марта ҳақорат қилган. Даъво Дуров бир неча ой давомида Болгарга 150 минг евро миқдорида алимент тўламаганидан кейин пайдо бўлган.

Айтилишича, аёл судга буни тасдиқловчи тиббий ҳужжатларни тақдим этган. Ишга Болгарнинг собиқ эри билан ёзишмалари ҳам киритилган. Бундан ташқари, у Форбес билан боғланиб, Дуровнинг фарзандлари сонини миллиардерлар рейтингида бештага ўзгартиришни сўраб, муҳаррирга оталикни тасдиқловчи ҳужжатлар нусхаларини юборди.

Кейинроқ нашр болаларнинг ҳақиқий эканлиги ҳақида хабар берди. Телеграм асосчиси вакиллари ҳозирча бу ҳолат юзасидан изоҳ беришдан ўзларини тиймоқда.

Эслатиб ўтамиз, Дуров аввалроқ дунё бўйлаб юзга яқин биологик фарзанди борлигини айтган эди, чунки у сперма донори ҳисобланади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!