Дунёнинг энг кучли 10 нафар шахматчиси қаторида Абдусатторов ва Синдоров ҳам бор

Дунёнинг энг кучли 10 нафар шахматчиси қаторида Абдусатторов ва Синдоров ҳам бор

Халқаро шахмат федерацияси рапид ва блиц йўналишлари бўйича Самарқандда бошланаётган жаҳон чемпионати олдидан ФИДEнинг янгиланган тизимидаги 10 нафар етакчи шахматчилар рўйхатини эълон қилди.

Ортда қолаётган 2023 йилнинг ўтган мусобақаларидаги муносиб иштироки туфайли америкалик Фабиано Каруана 118,61 балл билан мавсумни етакчи сифатида якунлашга муваффақ бўлди. Бу эса Каруанага жаҳон чемпионатига даъвогарлик мақомини мустаҳкамлашини таъминлади.

Ундан кейинги ўринларда қайд этилган Доммаражу Гукеш 87.36, Аниш Гири 84,31, Уэсли Со 83,40 баллга эга бўлиб турибди.

Ҳамюртларимиздан Нодирбек Абдусатторов йил давомидаги халқаро нуфузли мусобақаларда кўрсатган натижаларига кўра, 54,63 баллга эга бўлган ҳолда 8-ўринда бораётган бўлса, Жавоҳир Синдоров 46,25 балл билан кучли ўнталикни якунлашга муваффақ бўлди.

Айтиш лозим, рўйхатда етакчилик қилаётган Фабиано Каруанага рақобатчиларнинг етиб олиши қийин бўлган бир пайтда кучли ўнликнинг йил якунидаги кўриниши Самарқандда рапид ва блиц йўналишлари бўйича ўтадиган жаҳон чемпионати сарҳисобига кўра, ўзгариши эҳтимолдан йироқ эмас.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!