Дунёдаги энг қадимий мозаика Туркияда топилди

Дунёдаги энг қадимий мозаика Туркияда топилди

Топилма рангли тошлардан ясалган бўлиб, хеттларнинг қадимги шаҳри жойлашган ҳудуд дея тахмин қилинаётган жойда олиб борилган қазишмалар пайтида аниқланган.

Мозаика учта алоҳида майдонга ажратилган бўлиб, уларнинг ҳар бирида бир нечта учбурчаклар мавжуд. Олимларнинг фикрига кўра, ушбу артефакт милоддан аввалги ХХI асрдан XVI асргача бўлган муддат оралиғида яратилган бўлиши мумкин.

Археологлар 3 мингга яқин турли қиррали тошларни аниқлашди. Бундан кейинги йилларда ишланган мозаикалар силлиқ тошлардан қилинган бўлиб,  олимларнинг фикрича, бу мозаиканинг юза қисми атайлаб йўл сирпанчиқ бўлмаслиги учун силлиқланмасдан бажарилган.

Маълумот ўрнида, илгариги энг қадимги мозаика жанубий Осиёда топилган ва милоддан аввалги IХ асрга тегишли артефакт деб ҳисобланган.

 

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!