Дунёда коронавирусдан рекорд даражада суткалик касалланишни қайд этилди

Дунёда коронавирусдан рекорд даражада суткалик касалланишни қайд этилди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 4 июлда бутун дунёда рекорд даражада коронавирусга чалиниш ҳолати кузатилганини эълон қилди.

ЖССТ маълумотларига кўра, дунёда коронавирусга чалинганлар сони сўнгги суткада 212 326 нафарга кўпайган. Энг кўп касалланиш АҚШ, Бразилия ва Ҳиндистонда қайд этилган.

Суткалик касалланишлар бўйича аввалги антирекорд 28 июнда қайд этилганди ва ўшанда касалланганлар сони 189 мингдан кўпроқни ташкил этган.

Коронавирусдан ўлимлар сони кунига 5 минг атрофида сақланиб қолмоқда.

Охирги маълумотларга кўра, айни вақтда дунёда коронавирусга чалинганлар сони 11,3 млндан, ундан вафот этганлар сони 533 мингдан ошиб кетди. Шу билан бирга, 6,4 млндан кўпроқ киши коронавирусдан фориғ бўлган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!