Диққат! Дунёда яна бир океан пайдо бўлиши мумкин

Диққат! Дунёда яна бир океан пайдо бўлиши мумкин

Америкалик ва британиялик олимларнинг фикрича, узоқ келажакда Эфиопия ҳудудида янги океан пайдо бўлиши мумкин.

“Бу камида 5-10 миллион йил ичида содир бўлади. Маълумотларга кўра, ушбу тахмин Эфиопиянинг шимоли-шарқида жойлашган Афар чўлидаги тектоник бўлинишларни ўрганишга асосланган”, дея хабар беради “NBC”.

Гап шундаки, бундай бўлиниш аста-секин бир-биридан узоқлашаётган учта тектоник плиталарнинг бирлашмасида жойлашган. 2005 йилда бу ерда узунлиги 56 километр бўлган ёриқ пайдо бўлган.

Олимлар ҳозирда сунъий йўлдош радарлари ёрдамида чўлни кузатишда давом этишмоқда.

Қайд этилишича, Аден кўрфази ва Қизил денгиз сувларидан Афар ва Шарқий Африка рифтини тўлдирадиган янги океан пайдо бўлиши кутилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!