Деярли бутун ўйин бир киши кам бўлиб ўйнаган "Насаф" "Динамо" билан дуранг ўйнади

Деярли бутун ўйин бир киши кам бўлиб ўйнаган "Насаф" "Динамо" билан дуранг ўйнади

Суперлиганинг 9-туридан ўрин олган "Насаф" - "Динамо" баҳси бўлиб ўтди. Учрашув 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланди.

11-дақиқада мезбонлар бир киши кам бўлиб қолди. "Аждарлар" сардори Ғолиб Ғайбуллаев майдон марказида Кожога нисбатан қўпол ҳаракат қилди ва ҳакам уни майдондан четлатди. 24-дақиқада Акмал Мозговой ҳисобни очган бўлса, 60-дақиқада Душан Мийич ҳисобни тенглаштирди.

Шу тариқа, "Насаф" етакчига айланиб олиши имкониятини қўлдан чиқарди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!