Дамашқ муфтийси суиқасд қурбони бўлди

Дамашқ муфтийси суиқасд қурбони бўлди

Дамашқ муфтийси Муҳаммад Аднон ал-Афюний машинасига ўрнатилган портловчи мосламанинг ҳаракатга келиши оқибатида ҳалок бўлди. Суриянинг расмий SANA агентлигининг хабар беришича, теракт пайшанба куни кечқурун пойтахт Дамашқ яқинидаги Қудсия шаҳрида юз берган. 

66 ёшли имомнинг машинасига номаълум шахслар томонидан бомба ўрнатилган.

Ал-Афюний Ислом ҳуқуқшунослик кенгашининг аъзоси, шунингдек, Дамашқ экстремизмга қарши кураш халқаро ислом марказининг бош маъмури эди. 

Мамлакат вақф вазирлиги вакили марҳум имомни “ўз ватанини ҳимоя қилган шаҳид” деб атаган.

Al Arabiya хабарида айтилишича, муфтий бир неча йил аввал Дамашққа яқинлашган исёнчилар билан музокараларда муҳим роль ўйнаган, уларни ҳукумат кучларига қарши жанг қилмасликка кўндирган эди. 

Суиқасдни ким уюштиргани ҳозирча маълум эмас


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!