" Cobalt" ва "Nexia" қўшни давлатларда қимматроқ сотилмоқда

" Cobalt" ва "Nexia" қўшни давлатларда қимматроқ сотилмоқда

UzAuto Motors автомобиллари Қозоғистон автомобил бозорида етакчи ўринларни эгаллади.

Компания маълумотига кўра, жорий йил 9 ойида қозоғистонликлар 79 444 дона автомобил сотиб олишган ва бунинг 28 фоиздан ортиғи Chevroletга тўғри келади.

🚙"Жами 22 383 дона машина сотилди, бу бозор улушининг 28,17 фоизини ташкил қилди", - дейилган UzAuto Motors хабарида.

2020 йилга нисбатан UzAuto Motors автобилларини сотиш ҳажми 5 баробар ошди. Қозоғистон фуқаролари кўпроқ Chevrolet Cobalt ва Chevrolet Nexiaни танламоқда.

⚠️Хабарда қайд этилишича, қўшни давлатда бу моделлар Ўзбекистонга қараганда тахминан 1000 $ қимматроқ сотилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!