Чирчиқлик аёл: "Ўғлим коронавирусга қарши вакцина олгач, вафот этди" (ВИДЕО)

Чирчиқлик аёл: "Ўғлим коронавирусга қарши вакцина олгач, вафот этди" (ВИДЕО)

Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманида яшовчи аёл Т.Қ.нинг мурожаати тарқалди. Унда фуқаро фарзанди С.Қ.нинг тиббий кўрикдан ўтказилмасдан эмлангани, натижада аҳволи оғирлашиб вафот этгани ҳақида айтади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизматига кўра, мазкур ҳолат Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан назоратга олинди. Вазиятни ўрганиш мақсадида тезкор гуруҳ тузилиб, Ўрта Чирчиқ туманига юборилди.

Ўрганишлар натижаси ҳақида батафсил маълумот берилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!