Буюк Британиянинг янги паспортлари Польшада чоп этилади

Буюк Британиянинг янги паспортлари Польшада чоп этилади

Британларнинг Brexit’дан кейинги янги кўк паспортлари Европа Иттифоқи ҳудудида чоп этилади.

Қоғоз пуллар ва бошқа қимматли қоғозлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган Британиянинг De La Rue ширкати ўн бир йиллик шартнома туфайли £260 млн ($336,8 млн) маблағ йўқотди. Шартномани унинг рақобатчиси Gemalto француз-голланд ширкати қўлга киритди. Ширкат ҳужжатларни Тчев шаҳри (Польша)даги комбинатида чоп этади.

Янги паспортлар жорий йилнинг март ойидан бошлаб берилади.

Мавжуд бордо дизайни Буюк Британия Европа Иттифоқидан чиқиб кетгандан кейин ўзгартирилади.

Мовий паспортлар 1921 йилда жорий этилган. Буюк Британия 30 йилдан бери кўк паспортни кўрмаган: 1988 йилдан бери Европа Иттифоқи келажаги учун паспорт тизимини мувофиқлаштириш амалга ошириб келинмоқда. Ўшандан бери Қироллик фуқароларининг паспорти қизил рангда эди.

 

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!