Буюк Британияда сунъий интеллект вакили умумий сайловларда иштирок этади

Буюк Британияда сунъий интеллект вакили умумий сайловларда иштирок этади

Сунъий интеллект вакили Буюк Британияда бўлиб ўтадиган сайловларда иштирок этади. Брайтонлик бизнесмен Стивен Эндакотт аватари AI Стив мустақил номзод сифатида тақдим этилади.

AI Стивни сиёсий майдонда кўришнинг иложи йўқ, чунки у сунъий интеллект томонидан яратилган аватар. Унинг ташаббускори Стив Эндакотт ҳисобланади. У ўз аватарини Жамоалар палатаси сайловларида иштирок этишини хоҳлайди.

«Бошқа партияларнинг Британия жамоатчилиги билан алоқаси йўқлигидан ҳафсалам пир бўлган ҳолда, мен ўз партиямни яратяпман. Мен сайловчиларимнинг фикрлари билан бевосита боғланиш учун технологиядан фойдаланишга ҳаракат қиламан», деб тушунтирди у ижтимоий тармоқларда.

Янги номзод сайлов бюллетенига AI Стив номи билан киритилган. У Эндакотт раислик қиладиган Neural Voice овозли ечимлар компанияси маҳсулотидир. Фирма асосчиси Жереми Смит сўзларига кўра, сунъий интеллект Стив бир вақтнинг ўзида 10 мингтагача суҳбатни бошқара олади.

Ҳозирги босқичда робот жамоатчиликдан тилаклар ва фикр-мулоҳазаларни йиғмоқда. Ҳозир Яқин Шарқдаги можаро ва маҳаллий муаммолар, масалан, чиқинди йиғиш билан боғлиқ муаммолар устунлик қилмоқда. Кейинчалик, агар сайланса, Эндакотт шахсан парламентга бормоқчи. У AI Стив платформаси орқали тўпланган таклиф ва талабларни парламентда илгари суришга ваъда бермоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!