Болливуд юлдузлари Сонакши Синҳа ва Заҳир Иқбол турмуш қурмоқда

Болливуд юлдузлари Сонакши Синҳа ва Заҳир Иқбол турмуш қурмоқда

Миш-мишларга кўра, 37 ёшли актриса Сонакши Синҳа ва унинг 35 ёшли қаллиғи, актёр Заҳир Иқбол 23 июнь куни Мумбайда никоҳ тўйини нишонлайди. Ижтимоий тармоқлардаги маълумотларга кўра, журнал муқовасига ўхшаш тарзда яратилган тўй таклифномалари эгаларига аллақачон жўнатилган.

Таклифномада жуфтлик фотосурати ва атрофида “Миш-мишлар ҳақиқат эди”, “23 июнда сизни кутиб қоламиз” каби сўзлар ва тўй маросими манзили битилган. Сонакши ва Заҳир гарчи биргаликда тушган фотосуратларини яширмаган бўлса-да, муносабатларини ҳеч қачон расман тасдиқламаган.

Сонакши Синҳа ва Заҳир Иқболнинг Болливуд оламига кириб келишига таниқли актёр Салмон Хон сабаб бўлган. Сонакши 2010 йилда “Қўрқмас” (“Дабангг”) фильмида дебют қилган, Заҳирнинг биринчи фильми эса 2019 йилда “Хотиралар кундалиги” (“Notebook”) бўлган. Бўлажак эр-хотин Double XL (2022) фильмида биргаликда суратга тушишган.

Сонакшининг отаси актёр ва депутат Шатругхан Синҳа Ғарбий Бенгалиядаги ТМC (Trinamol Congress) партияси учун сайловолди ташвиқоти билан банд бўлганлиги сабабли Заҳир сайловлар тугашини кутди. ТМC партияси ғалаба қозонгач, икки ёш тўй тараддудларини бошлаб юборди. Эндиликда Болливуд юлдузларини қўшалоқ байрам кутмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!